Акционерное общество


«Тахиатош дон
   махсулотлари»

Аҳолини рўйхатга олиш

17 март 2022

Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнларининг дастлабки натижалари ва асосий тадбирга таклифлар

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 710-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аҳолини синов тарикасида рўйхатга олиш тадбири ўтказилди.

          Аҳолининг интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш тўғрисида тўлиқхабардор эмаслиги ва махсус ахборот тизимидан (census.stat.uz) фойдаланиш бўйича тушунчаси етарли эмаслиги сабабли.

          4 та ҳудуд бўйича интернет тармоғи орқали 10341 киши (жами аҳолига нисбатан 1,8 фоиз) рўйхатдан ўтди. Ҳудудлар бўйича бу кўрсаткич Хўжаобод туманида 2281 киши (2,0 фоиз), Юқори Чирчиқ туманида 4229 киши (3,0 фоиз), Хива шаҳрида 1301 киши (1,5 фоиз) ва Яшнобод туманида 2530 киши (1,0 фоиз) рўйхатга олинди.

          Планшет қурилмалари орқали синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари бўйича.

          Синов жараёнларида 80 та планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ҳам рўйхатга олишишлари олиб борилди. Планшет усулида рўйхатга олиш жараёнлари қоғоз усулига қараганда кулайлиги, тезкорлиги ва самаралирок эканлиги кузатилди.

          Ўникки кун давомида ўтказилган рўйхатга олиш жараёнларида қоғоз усулида бир нафар рўйхатга олувчи ўртача 350 тадан 400 тагача шахсларни рўйхатга олган бўлса, планшет усулида эса ўртача 500 тадан 750 тагача тўғри келди.

          Иш унумдорлигини ошириш мақсадида 2023 йилда бутун республикамизда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини қоғоз усулидан воз кечган ҳолда Интернет тармоғи орқали ва планшет қурилмаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш таклиф этилмоқта;